5 Октябр 2025 йил
171
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан шахсий қабул ўтказилди
5 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бошқарма маъмурий биносида шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ йигирмадан ортиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мурожаатларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати