Сайёр қабул: муаммо ва ечим. Хоразм вилоятида фуқаролар учун очиқ мулоқотлар ўтказилди
Жорий йилнинг 12 октябрь (якшанба) куни Хоразм вилоятидаги барча шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабуллар ўтказилди.
Қабуллар давомида фуқароларнинг турли соҳаларга оид мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган масалалар юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Бундай тадбирлар аҳоли ва ички ишлар органлари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати