14 Октябр 2025 йил 532

Хоразм вилояти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти таҳлил қилинди

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Пробация бўлими раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил этилди.

Ҳисобот даврида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, йўл-транспорт хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Пробация ҳисобидаги шахслар билан самарали ишлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, шу билан биргаликда, айрим йўналишлардаги мавжуд камчилик ва муаммолар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг масъулиятини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, профилактик ҳисобда турган шахслар билан индивидуал ишлашни самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган назорат-рейд тадбирларининг самарадорлигини ошириш, пиёдалар ва ҳайдовчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат жойларида тартибни сақлашда фуқаролар фаоллигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech