Хонқа туман ҳокими профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди
Хонқа тумани ҳокими Улуғбек Давлатов туман ИИБ профилактика (катта) инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув туман ҳокимлигида бўлиб ўтди ва унда туман прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳам иштирок этдилар.
Мулоқотда ҳоким жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини мустаҳкамлашда профилактика инспекторларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шу билан бирга, туман ҳокими профилактика инспекторлари билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни эшитди ва амалдаги тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифларини тинглади.
Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди. Ҳоким инспекторларни фаолиятни тубдан янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир маҳаллада жиноятчиликка қарши курашишда ташаббускор бўлишга чақирди.
Тадбир якунида хизмат вазифаларини виждонан бажариб, маҳалласида жиноятчиликка йўл қўймаган, фаолияти билан бошқаларга намуна бўлаётган профилактика (катта) инспекторларига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати