5 Ноябр 2025 йил 107

Хоразм вилоятидаги шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари қисқа муддатли ўқув машғулотларида иштирок этди

 

Жорий йилнинг 30–31 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Хоразм вилояти ИИБнинг соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари учун қисқа муддатли ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув машғулотларининг асосий мақсади — раҳбар ходимларнинг жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, маҳалла жиноятчилигининг барвақт олдини олиш ҳамда энергетик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада оширишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, замонавий медиамакон билан самарали ишлаш, ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этиш, кибержиноятчиликка қарши курашишнинг устувор йўналишлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш борасидаги муҳим вазифалар бўйича амалий маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, ҳудудий ички ишлар раҳбарларига парламент назорати ва маҳаллий кенгашларда ҳисобот бериш жараёнларининг эътиборли жиҳатлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар етказилди.

Ўқув машғулотларининг якунида шаҳар ва туман ИИБ бошлиқларидан тест синовлари қабул қилинди. Тадбир сўнгида ўқув жараёни давомида олинган билим ва кўникмаларнинг бугунги кун раҳбарлари учун ўта долзарб аҳамият касб этиши, бу каби ўқув машғулотларининг мунтазам ташкил этилиши раҳбар кадрлар малакасини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech