13 Январ 2024 йил 3152

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.И.Султанходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ҳурматли  ҳамкасблар ! 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклайман.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, фуқароларимизнинг тинч-осойишта ҳаёти таъминланмоқда. Халқимиз ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли Ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда фахрланади.

Шу боис билдирилган юксак ишонч ва тинчлигимизни кўз қорачиғидай асрашимиз учун бундан кейин ҳам ички ишлар органининг ҳар бир  ходими фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этиши лозим.

Ўз навбатида маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришда профилактика инспекторларига маслаҳатчи-мураббий сифатида яқиндан ёрдам бериб келаётган фахрийларимизга яна бир бор миннатдорчилик билдириб, самимий тилакларимни изҳор этаман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман.

Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда зафар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан,

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник  Султанходжаев Равшан Иркинович

Text to speech