22 Май 2025 йил 790

Тупроққалъа туманида 1931 туп тақиқланган экинлар етиштирилаётганлиги фош этилди.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳар қандай ғайриқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган “Қорадори-2025” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Хоразм вилоятида ички ишлар органлари томонидан бир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тупроққалъа тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида жорий йилнинг 20 май куни туманнинг “Сайидлар” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, 1958 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони ва томорқа ери холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнининг иштирокчилари мазкур хонадоннинг томорқаси тақиқланган, яъни таркибида гиёҳвандлик воситаларини сақловчи ўсимликларни етиштирувчи плантацияга айлантирилганлигига гувоҳ бўлдилар.  Чунки, хонадон эгаси  томорқа ерининг 52 метр квадрат қисмига 1 131 туп “кўкнор” ва 80 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди ва ушбу ўсимликлар ашёвий далил тариқасида йиғиштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech