23 Феврал 2021 йил 628

Агентлик директорининг ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурханов Хоразм вилояти ички ишлар органлари фаолияти билан танишиш жараёнида ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик ҳамда савол-жавоб тарзида ташкил этилган мазкур учрашувда сўзга чиққан Агентлик директори А.Бурханов, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва туб ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб, бу ишларни янада самарали ташкил этишда коррупцияга йўл қўймаслик лозимлигини уқтириб ўтди.

Шу боис давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Коррупция қарши курашиш агентлиги ва унинг функциялари тўғрисида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.

А.Бурханов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида жамоатчиликнинг назорати муҳим ўрин тутишини, академик лицей ўқувчилари ҳам бўлғуси ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида бу жараёнларда фаол иштирок этишлари лозимлигини уқтириб ўтди.

Лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан Агентлик директоридан батафсил жавоб олдилар.

Агентлик директори шу билан биргаликда вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби ва академик лицей ўқувчилари учун “Коррупция-тараққиёт кушандаси”, “Коррупцияга қарши кураш, ҳаммамизнинг бурчимиз”, “Коррупция-тараққиётга таҳдид”, “Коррупция-мамлакат тараққиётига тўсиқ” мавзуларида ўкув семинарлари ўтказилганлигини ижобий баҳолади.

Йиғилиш якунида А.Бурханов ўзининг билими билан барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб, маънавий-маърифий тадбирларда намунали ҳулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ҳамда коррупцияга қарши курашишдаги фаол иштироки учун лицейнинг бир гуруҳ ўқувчиларини  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги номидан “Фахрий ёрлиқ” ва бадиий китоблар билан тақдирлади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech