Аҳолини иш билан таъминлаш - секторни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш гаровидир
Боғот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбари, яъни тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Ахмедовнинг ташаббуси билан навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда Боғот тумани ИИБ раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам самарали иштирок этдилар.
Жумладан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Насиба Артиқова Боғот туманида яшовчи, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек пробация органлари ҳисобида турган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида “меҳнат ярмаркаси”га таклиф этишда фаоллик кўрсатди.
Шунингдек меҳнат ярмаркасида бўш иш ўринларини тавсия этган корхона ва ташкилотларда ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан бевосита ташишиш имконияти яратилди.
Ушбу хотин-қизлар доимий ишга жойлаштиргач ҳам улар билан яқиндан алоқа ўрнатилиб, ижтимоий ҳаётга тўлиқ мослашиб кетишларида доимий маслаҳатлар бериб борилади.
Амалга оширилаётган ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдир.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати