19 Май 2020 йил 1133

Хоразм вилоятида “Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги” доирасида бир қатор тезкор-профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳам тарғибот, ҳам ташвиқот

 

Хоразм вилоятида “Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги” доирасида бир қатор тезкор-профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир оиланинг турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган манзилли ишларни олиб бормоқдалар.

Ҳудудий ички ишлар органларининг масъул ходимлари жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, шунингдек озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахсларнинг хонадонида бўлиб улар билан якка тартибда профилактик сухбатлар ўтказмоқдалар.

Албатта аҳоли хонадонларига амалга оширилган ташрифлар доирасида  “томорқа - қўшимча даромад манбаи” эканлиги тушунтирилиб, ердан унумли фойдаланиш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда. Ўз навбатида таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақловчи экинларни экиш, етиштириш ҳамда парваришлаш учун қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик тўғрисида ҳам профилактик огоҳлантирув чора-тадбирлари қўлланилмоқда.

Аҳоли орасида олиб борилаётган кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўз самарасини бермоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech