11 Ноябр 2020 йил 810

Асосий мақсадимиз адашганни тўғри йўлга бошлаш

Республикамиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 15 октябрь кунидан бошлаб ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида ҳудудларда ички ишлар органларининг пробация хизматлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимларининг ўзаро ҳамкорлиги янада кучайтирилди.

Хусусан, Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани ИИБ Пробация гуруҳи инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори суд томонидан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган хотин-қизларнинг ҳаёт тарзини ижобий томонга ўзгартириш мақсадида ҳар бир аёлнинг жиноят содир этишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни ўзаро ҳамкорликда батафсил ўрганмоқдалар. Уларнинг тайинланган жазони белгиланган тартибда ўтаётганлиги билан биргаликда бугунги кундаги ижтимоий муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори туман ҳудудида истиқомат қилувчи, охирги уч йилда жазодан озод қилинган хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганиб, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга мухтожларини қўллаб-қувватлаш юзасидан маҳаллий ҳокимликка таклифлар киритмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса ушбу хотин-қизларнинг келгусида ҳаёт йўлларида қайта адашишига йўл қўймасликдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech