15 Феврал 2024 йил 3123

Ҳазорасп туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов Ҳазорасп туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.Шунингдек полковник Ш.Ш.Ибрагимов Ҳазорасп туманининг Аль-Хоразмий маҳалласида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида бевосита иштирок этиб, бугунги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида батафсил тушунтириш берди.

Шу куни туман ИИБ профилактика (катта) инспекторларининг иш шароитини яхшилаш, хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида янги компьютер жамланмалари топширилди.

Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи туман ИИБ тасарруфидаги махсус муассасалар фаолиятини назорат тартибида ўрганиб, зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шундан кейин тумандаги 5-сон ҳуқуқ-тартибот масканида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси асосида амалга рақамлаштириш ҳамда жамоат жойлари, бозорлар ва чорраҳаларни кузатув камералари билан жиҳозлаш бўйича масъул ходимларнинг ҳисоботлари тингланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech