Бир гуруҳ ўқувчилар Хоразм вилояти ИИБ музейига ташриф буюрдилар
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармуҳамедовнинг жорий йил 16 март куни Қўшкўпир тумани ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувида туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган 27-сон умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Миржалол Отамуродов ўзи ва синфдошлари ички ишлар органларининг тарихи ва фаолиятига қизишини билдириб, соҳага оид маълумотларни қаердан ўрганиш мумкинлиги тўғрисида мурожаат қилган эди.
Генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов ушбу ўқувчининг мурожаатидан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолиятига қизиқиши бўлган ўқувчилар учун вилоят ИИБ да ташкил этилган “Меҳнат ва жанговор шухрат” музейига саёҳат уюштириш борасида масъул ходимларга кўрсатма берди.
Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан 18 март куни мазкур музейга ўқувчиларнинг саёҳати ташкил этилди.
Албатта, музейнинг бу галги ташриф буюрувчи ёшлари айнан Миржалол Отамуродов таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари бўлишди.
Масъул ходим кузатуви остида уюшган ҳолда етиб келган ўқувчи ёшлар вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бош инспектори томонидан кутиб олинди ҳамда “Меҳнат ва жанговор шухрат” музейига таклиф этилди.
Музейдан жой олган ҳар бир экспонат бўйича ўқувчиларга батафсил тушунтириш берилди.
Келгусида вилоятдаги барча таълим муассасалари ўқувчиларининг мазкур музейга саёҳатини уюштириш белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати