15 Июн 2022 йил 308

Боғот тумани ИИБ да “Интизом ойлиги” доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар

Айни кунларда Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида “Интизом ойлиги” доирасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

14 июнь куни Боғот тумани ИИБ да бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир ҳам айнан “Интизом ойлиги” доирасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан ўтказилди.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ва вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда Боғот тумани ИИБ шахсий таркиби ҳамда уларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этдилар.

Учрашувда сўз олган ҳар бир ходим бугунги кунда юртимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида ички ишлар органларига катта масъулият ва ишонч билдирилганлиги, бу борадаги ишончни оқлаш учун ҳар бир ходим аввало хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш борасида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига раҳбариятнинг ташаккурномаси топширилди.

Ички ишлар органларининг энг қуйи бўғини ҳисобланган таянч пунктлари ўз навбатида фуқаролар мурожаат қилиш учун ташриф буюрадиган энг қулай маскандир. Шундан келиб чиққан ҳолда профилактика инспекторлари ўз хизмат хоналарида тозаликка қатъий риоя қилиши, мурожаат билан келган фуқаролар учун қулай шарт-шароитларнинг яратилганлиги каби жиҳатлар ишчи гуруҳ томонидан ойлик доирасида ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартиби ҳам ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолмади, профилактика инспекторининг хизмат уйи маҳаллада яшовчи бошқа оилалар учун “Энг файзли хонадон” эталони бўлиши кераклиги алохида таъкидланди.

Якунда шахсий таркиб иштирокида саф кўриги ўтказилиб, ходимларнинг хизмат кийимини белгиланган тартибда кийишлари кўздан кечирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech