27 Январ 2023 йил 453

Боғот туманида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан кенг қамровли тарғибот тадбирлари амалга оширилди

Жорий йилнинг 26 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Боғот тумани Ички ишлар бўлимининг раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологлар томонидан ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида профилактик учрашувлар ўтказилди. Низоли ва ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш мақсадида ўтказилган суҳбатлар натижасида бир неча оилаларнинг ярашуви таъминланди.

Учрашув ва давра суҳбатларида маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакилларининг иштирок этаётганлиги профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширмоқда.

Шунингдек, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар, шу жумладан хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш, масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, иш берувчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, бир неча фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Ов ёки пневматив қуролларга эга бўлган шахсларнинг ўзларига тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиблари назорат тартибида ўрганиб чиқилди.

Ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ва профилактик ҳисобида турган ҳар бир шахсий билан якка тартибда профилактик сухбат ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тайёрланган ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тарғибот буклетлари аҳолига тарқатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech