Чора-тадбирлар “маҳаллабай” тартибда амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларни тўлақонли амалга оширишда маҳалла тизими муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди. Чунки, фуқароларнинг дарду-ташвишини дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини эшитади ва ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар билан чиқади.
Ана шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан чора-тадбирларни “маҳаллабай” тартибда амалга оширишни йўлга қўйди.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ж.Садуллаев Янгиариқ туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни маҳалла кесимида таҳлил қилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳудуд профилактик инспектори, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли иштирокида маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди, зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, хусусан табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминланиш аҳволи ўрганилди. Полковник Ж.Садуллаев “маҳалла бешлиги”га маҳаллада яшовчи фуқароларнинг дарду-ташвишларини бартараф этиш йўлида ҳамкорликда фаолият олиб боришлари лозимлигини уқтириб ўтди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз навбатида профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартибини, уларнинг хизмат уйларидаги мавжуд шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди.
Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати