Чоршанба – темир йўлларда хавфсизлик куни: Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режага асосан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Темир йўлларда хавфсизлик куни” деб белгиланган.
Ана шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан ҳар хафтанинг чоршанба куни хавфсизликни таъминлашга қаратилган турли профилактик тадбирлар амалга оширилади.
Хусусан, жорий хафтада ҳам темир йўлларга яқин жойлашган аҳоли яшаш ҳудудларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Бунда асосий эътибор сўнгги пайтларда поездларнинг ҳаракат тезлиги ва қатнови сезиларли даражада ошганлигини инобатга олиб, темир йўлларга яқин ҳудудларда ёш болаларнинг ўйнашларига йўл қўймаслик ва чорва молларини боқмаслик тўғрисида тушунтирилди.
Шунингдек, “Ойна” профилактик тадбири доирасида темир йўлларга яқин ҳудуддаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, ҳаракатланаётган поездларга тош отиш ёки темир йўлларга бегона жисмларни қўйиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати