17 Январ 2021 йил 1061

Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш асосий мақсадимиз

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар янги ва қизғин босқичга чиққан десак муболаға бўлмайди.

Ўз навбатида аҳолини оммавий спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун қулай ва зарур шарт-шароитларни яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса ёшларни спортга қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан мақсадли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудий ички ишлар органи бошлиқлари айни пайтда 3-сектор раҳбари сифатида сектор ҳудудида турли спорт тўгаракларини ташкил этиш,  спорт мусобақаларини ўтказишда ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқдалар.   

Жумладан, Урганч тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ўқувчилар кубок, диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech