Эзгу мақсад йўлида бирлашган дугоналар
Эзгу мақсад йўлида бирлашган дугоналар
Бугун Урганч шаҳри кўчаларида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари сафида хотин-қизларни ҳам кўплаб учратмоқдамиз. Ҳа, янги ташкил этилган ушбу ҳарбий тузилма таркибига хотин-қизлар ҳам хизматга қабул қилинди.
Хоразм вилоятида Миллий гвардия харбий хизматчиси бўлган хотин-қизларнинг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастлабки кўникма ва малакаларини шакллантиришда вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган тажрибали хотин-қизлар беминнат ёрдам бермоқдалар.
Илгари умумтаълим мактабида, олий ёки ўрта-махсус ўқув муассасаларида таълим олиш жараёнида дугона бўлган хоразмлик қизларни юрт тинчлигини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек эзгу мақсад яна бирлаштирди.
Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан Миллий гвардиянинг харбий ходималари учун ташкил этилган навбатдаги семинар-тренинг “Жамиятда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш” мавзусида бўлди.
Шундан кейин Миллий гвардия харбий ходималари семинар-тренинг жараёнида олган билимларини ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан ҳамкорликда олиб борган хизмат жараёнида амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати