Эзгуликка йўғрилган чора-тадбирлар
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 10 июль кунидан 1 август кунига қадар мамлакатимизда карантин чора-тадбирлари кучайтирилиб, айрим турдаги чекловлар жорий этилди.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида жорий этилган чекловларга риоя қилинишини таъминлаш ички ишлар органлари ходимлари зиммасига бир карра масъулият юклаши табиий албатта.
Халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб билувчи Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари бу борада ўз хизмат вазифаларига бажаришга янада масъулият билан ёндашиб келмоқдалар десак муболаға бўлмайди.
Вилоятлараро ва туманлараро чегара ҳудудларида ташкил этилган доимий ва вақтинчалик тўсиқ-постларда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари кириш-чиқиш тартибини таъминлаётган бўлсалар, ҳаракатдаги постларда хизмат олиб бораётан ички ишлар ходимлари эса аҳоли ўртасида ўзини-ўзи яккалаш тартибини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Сутканинг транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар ўрнатилган пайтда йўл белгилари ва йўл чизиқларининг таъмирланаётганлиги эса халқимизнинг ҳар қандай вазиятда ҳам эзгулик сари интилишидан далолат беради.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати