26 Декабр 2023 йил
4584
Фаол аёллар – жамият таянчи
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов якунига кўра, Тупроққалъа тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Шаҳноза Ботирова «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинацияси ғолиби деб топилди.
– Йил давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона-ташкилотларда хотин-қизлар ўртасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди, – дейди подполковник Шаҳноза Ботирова. – Натижада туман ҳудудида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланиб, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши кескин камайишига эришилди.