Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборатдир. Ички ишлар органларининг ушбу асосий вазифасини амалга оширишда эса малакали ходимлар етакчи рол ўйнайди. Шундан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари ходимларининг касбий билим ва малакаларини узлуксиз равишда ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилади.
Хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлиб турган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББ бошлиғининг ўринбосари полковник Б.Маменов ҳамда ҲПББ масъул ходими капитан Б.Валиевлар вилоятдаги шаҳар ва туманлар ИИБ, шунингдек соҳавий хизматлар шахсий таркиби билан (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) учрашувлар ўтказиб, ходимларга хизмат фаолиятларини амалга оширишда амалдаги қонунчилик ва интизом низомига қатъий риоя этишлари юзасидан зарур тушунтиришлар бердилар.
Шу билан биргаликда, ички ишлар органларининг бевосита кенг жамоатчилик билан ишловчи профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятлари, улар учун хизмат хоналари ва хизмат уйларида яратилган шарт-шароитлар ҳам Вазирлик масъул ходимлари томонидан ихтиёрий танлов асосида ўрганиб чиқилди.
Шунингдек ИИВ масъул ходимлари вилоятда истиқомат қилувчи, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати