“Ғамхўрлик-2022”: Хоразм вилоятида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар
Айни кунларда жажжи болажонларнинг аксарияти ёзги таътил кунларини оромгоҳларда ўтказишмоқда. Уларнинг дам олишларини мароқли ва хавфсиз ташкил этиш борасида эса ички ишлар органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, “Ғамхўрлик - 2022” профилактик тадбирига асосан вилоятдаги барча болалар оромгоҳларида ички ишлар органлари инспектор-психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторлари томонидан турли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Бу борада Янгиариқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант К.Эрназарова туманда фаолият юритаётган ҳар бир оромгоҳда инспектор-психологлар ҳамроҳлигида учрашув ва давра суҳбатларини ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда.
Болалар билан уюштирилган самимий суҳбатлар жараёнида уларга белгиланмаган сув хавзаларида чўмилмаслик, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати