9 Август 2022 йил 504

Гурлан туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги ҳамкорликни кучайтириш белгилаб олинди

Содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари билан курашишдан кўра, уларнинг барвақт олдини олиш жамият учун фойдалидир.

Гурлан тумани ҳокимлигида сектор раҳбарлари, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишга Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Ж.Қ.Садуллаев раислик қилди.

Йиғилишда Гурлан туманида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда бу борада туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги идоравий ҳамкорлик даражаси муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида туман ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шундан кейин Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Ж.Садуллаев жиноятларни барвақт олдини олиш борасида сусткашликка йўл қўйган, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган профилактика (катта) инспекторларининг хизмат фаолиятини танқидий баҳолаб, уларга зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, таъбир жоиз бўлса туманни жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан бутунлай ҳоли ҳудудга айлантириш борасида ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги узвий ҳамкорликни янада кучайтириш белгилаб олинди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Бундан ташқари шу куни туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ички ишлар органларига қарашли таянч пунктлари фаолияти ўрганилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech