26 Сентябр 2020 йил 818

Ҳамкасбларимиз ғолиблар сафида

Асосий вазифаси жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлган ички ишлар органлари ходимлари турли маданий-маърифий тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. Айниқса жамоавий бахсларда ички ишлар органлари ходимларининг ўзаро ҳамжихатликда ҳаракат қилишлари ғолиблар сафидан жой олишларида жуда қўл келади.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти кенгашининг ташаббуси билан 25 сентябрь куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да        1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган  “Қувноқлар ва зукколар” беллашувида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий қисмлар шахсий таркибидан иборат жами 6 та жамоа иштирок этди.

“Бугун байрам”, “Тезкор савол-жавоб” ва “Эркин мавзуда маданий чиқиш” шартлари бўйича бўлиб ўтган беллашувда фаол иштирок этган ИИВ Урганч Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони ҳарбий хизматчиларидан иборат “Лочин” жамоаси фахрли биринчи ўринни, Хоразм вилояти ИИБ ёшларидан ташкил топган “Фемида” жамоаси эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

“Эркин мавзудаги маданий чиқиш” шартида ички ишлар органлари ходимларининг  ўқитувчи ва мураббийларни улуғловчи шеърий табриклари ва намунавий кўргазмали чиқишлари иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.  

Беллашув ғолиблари Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгашининг кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech