Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлимида “Интизом ойлиги” доирасида психологик тренинг ўтказилди
Айни кунларда Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида “Интизом ойлиги” доирасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ҳазорасп тумани ИИБ да “Интизом ойлиги” доирасида шахсий таркиб иштирокида психологик тренинг ўтказилди.
Жамоа билан ишлаш, оломон психологиясини ўрганиш ва уларни бошқариш, зиддиятли вазиятларда қарор қабул қилиш тактикаси каби йўналишларда ташкил этилган психологик тренингда бўлимнинг барча шахсий таркиби фаол қатнашди.
Психологик тренингни, мутахассислиги психолог бўлган, туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимида хизмат қилиб келаётган Анапошша Қурбанова томонидан ўтказилганлиги эса шахсий таркибнинг машғулотда эркин ва самимий иштирок этишлари учун имконият яратди.
Шунингдек, “Интизом ойлиги” доирасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Хоразм вилоятида хизмат сафари билан келган ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими томонидан туман ички ишлар бўлимида шахсий таркиб яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг иш юритувида бўлган ҳужжатлар назорат тартибида ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом этади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати