Ҳазорасп туманида фаол хотин-қизлар ҳамкорлигини кучайтириш белгилаб олинди
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ҳазорасп туманида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Ҳазорасп тумани ИИБ ва туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март кунидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Янгиариқ туманидаги ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, туманда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғишларининг ўзаро ҳамкорлиги атрофлича таҳлил этилиб, келгусида бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш якунида иштирокчиларга вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тайёрланган профилактик йўналишдаги буклетлар тарқатилди.
Шундан кейин ишчи гуруҳ таркибидаги масъуллар туманнинг 3-сектор раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида бўлиб, у ерда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати