14 Декабр 2022 йил 518

Ҳазорасп туманида навбатдаги очиқ мулоқот ҳамкорликда ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-кизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланиб, унга биноан профилактика инспекторлари ҳимоя ордери бериш ваколатига эга бўлишди.

Шунингдек, туманда 11 ой мобайнида 162 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, ҳуқуқ ва манфаалари давлат ҳимоясига олинди.

"Хотин -қизларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик", "Ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун жавобгарлик” мавзуларида жиноят ишлар бўйича туман судининг раиси М.Рўзметов ҳамда туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектори катта лейтенант А.Қурбановалар томонидан ҳимоя ордери олган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ мулоқот давомида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech