Ҳазорасп туманида содир бўлган жиноятлар жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
Ҳар қандай жиноятни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишдан кўзланган асосий мақсад келгусида шу каби жиноятларни қайта содир этилишини олдини олишда кенг жамоатчиликнинг иштироки ва масъулиятини оширишдир.
Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Ҳазорасп туманида содир этилган жиноятлар “Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Ж.Қ.Садуллаев раислигида жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.
Муҳокама жараёнида ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиши учун сабаб бўлган омиллар атрофлича ўрганилиб, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда иштирок этган туман ички ишлар бўлими масъул ходимларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳисоботи эшитилди.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши даражаси бўйича “қизил” ва “сариқ” тоифага кирган ҳар бир маҳаллага туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари бириктирилиб, профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш белгилаб олинди.
Маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни моддий ва маънавий рағбатлантириш юзасидан таклиф киритилди.
Бу каби профилактик чора-тадбирлар бугун вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари иштирокида барча шаҳар ва туманларда ўтказилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати