14 Март 2024 йил 2956

Хива шаҳрида ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди

14 март куни Хива шаҳрида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида учрашув ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби томонидан жамоат тартибини сақлаш ва иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда бошқарма тасарруфидаги транспорт воситалари ҳам намойиш этилди.

"Ичан қалъа" тарихий мажмуаси олдида бўлиб ўтган ушбу тадбирлар бевосита иштирок сайёҳларда ҳам унутилмас таассурот қолдирди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech