16 Январ 2024 йил
3851
Хива тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар билан туман ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 16 январь куни Хива тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар билан туман ҳокими Х. Матрасуловнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтган учрашувда ички ишлар бўлимининг ходимларининг хизмат фаолияти ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ таклиф ҳамда муаммолари манзилли ўрганилди.
Хусусан, профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини тўлақонли бажаришларида тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишда туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.