18 Январ 2024 йил 4081

Хонқа тумани Ички ишлар бўлимида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ж.Садуллаев раислигида Хонқа тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 2023 йил давомида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, содир этилган жиноятларни фош этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, мазкур йўналишда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech