Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Равшан Иркинович Султанходжаевнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан йўллаган байрам табриги
Ҳурматли опа-сингиллар, азиз ҳамкасблар !
Сизларни “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан чин дилдан табриклайман.
Бугунги кунда хотин-қизлар мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг, халқчил ислоҳотларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланиб бормоқда.
Давлат бошқарув тизимида, парламент ва маҳаллий кенгашларда, турли соҳаларда билимдон ва фидойи опа-сингилларимизнинг улуши ортмоқда.
Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилувчи хотин-қизларнинг сафи кенгаймоқда.
Тизимда хизмат қилаётган фидойи аёл ходималаримиз жасур йигитларимиз билан елкама-елка туриб, виждонан ва сидқидилдан хизмат олиб бораётганлиги – уларнинг эришган бир қатор ютуқларида ҳам намоён бўлмоқда.
Шу билан биргаликда хизмат вазифасини бажариш вақтида қахрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимизнинг фарзандларига ҳам она, ҳам ота ўрнида ғамҳўрлик қилиб келаётган турмуш ўртоқларини эса ҳақиқий матонат ва садоқат рамзи десак муболаға бўлмайди.
Азиз опа-сингиллар!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан самимий табриклайман. Сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, баҳорий кайфият, оилангизга қут-барака тилайман.
Ҳурмат билан,
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник
Равшан Иркинович Султанходжаев