10 Ноябр 2021 йил 1374

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ САФДОРЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг сафдорлик лавозимларига вилоятимизда яшовчи, олий маълумотли, «Б,С» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда бўйи 175 (бир юз етмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, олий маълумотли “Ахборот коммуникация технологиялари, алоқа йўналиши” мутаҳассислиги бўйича олий ўқув юртларини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳнома, диплом ва баҳолар иловаси шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2021 йил 10 ноябрь кунидан
20 ноябрь кунига қадар қабул қилинади. Ортиқча оворагарчиликка йўл қўймаслик мақсадида белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

 

Манзил: Урганч шаҳри Йўлдош Бобожонов кўчаси 14-уй

 Мурожаат учун телефон: 62-220-42-05

Text to speech