Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида терговчи ва суриштирувчиларнинг касбий билим ва малакаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат олиб бораётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Хоразм вилояти бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Суд экспертизасини ўтказиш учун тадқиқот объектларини тақдим этиш ва сақлаш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Саидов ва Марказнинг Хоразм вилоят бўлими эксперти У.Жуманиёзовлар томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати