Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Боғот туманида сайёр қабул ўтказди
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг 13 октябрь куни Боғот тумани “Миришкор” маҳалласида жойлашган мусиқа мактаби биносида (карантин қоидаларига қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ва Боғот тумани Ҳокими сайёр қабулда ўзларининг мурожаати билан иштирок этган фуқароларнинг муаммоларига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўришди.
Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Сайёр қабул доирасида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож учта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати