Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Қўшкўпир туманида бўлиб ўтди
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишда жойларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Бу борада Хоразм вилояти бўйича 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул 2021 йилнинг 14 сентябрь куни Қўшкўпир туманида ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қўшкўпир тумани Ҳокими Ж.Раҳимов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Батафсил ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилинган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати