Хоразм вилояти ИИБ олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган фуқароларни тизимда бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга қабул қилиш учун танловда қатнашишга таклиф этади.
ЭЪЛОН
Хоразм вилояти ИИБ олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган фуқароларни тизимда бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга қабул қилиш учун танловда қатнашишга таклиф этади.
ЭСЛАТМА: Хоразм вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам, олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танловда номзод сифатида иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар дастлаб ўзлари билан қуйидаги хужжатларни олиб келишлари лозим:
- фуқаролик паспорти;
- олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи хужжатлар (диплом иловаси билан);
- ҳарбий гувоҳномаси.
Изох: Номзодлар томонидан ушбу хужжатларнинг асл нусхаси кўрсатилиши шарт.
Номзодлар 2020 йилнинг 17-26 май кунлари Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.
Ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилнинг 17-26 май кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган фуқаролар юқоридаги танловда номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Манзил: Урганч шаҳар Й.Бобожонов кўчаси 14-уй.
Қўшимча маълумот учун телефон: 62 223-05-66.
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси