Хоразм вилояти ИИБ томонидан “Кексалар хафталиги” доирасида амалга оширилган ишлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорига асосан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган эди.
Шунингдек ушбу қарорда вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланиши ва у “Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштириши кўрсатиб ўтилди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда жорий йил октябрь ойининг дастлабки хафтасида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан соҳа фахрийларининг муаммоларини манзили ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ички ишлар органи раҳбарининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ва фахрийлар кенгашининг фаол аъзоларидан иборат гуруҳлар ташкил этилди.
Ушбу гуруҳ аъзолари соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, хозирги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ходимларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.
Кекса фахрийлар шу ернинг ўзида малакали тиббий ходимлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар белгиланди.
Фахрийларга ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати