9 Октябр 2020 йил 928

Хоразм вилоятида хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда.

Жамиятимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш борасида ҳудудий ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг узвий алоқасини таъминлаш мақсадида, шаҳар ва туманлардаги аҳоли кўп ташриф буюрадиган объектларга кўргазмали баннер ва плакатлар ўрнатилди.

Шунингдек, хотин-қизларга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни асосида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Ушбу баннер, плакат ва буклетларда қисқа рақамли 1146 ишонч телефони, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг телефон рақамлари акс этганлиги муаммоли вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ўз вақтида мурожаат қилишларини таъминлаши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech