2 Март 2023 йил 265

Хоразм вилоятида “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Жорий йилнинг 1 март куни Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Хоразм вилояти Ҳокимлиги, вилоят ИИБ ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда 18 дан 30 ёшгача бўлган хоразмлик фаол ёшлар қатнашдилар.

Мазкур тадбирни Хоразм вилояти Ҳокимининг ўринбосари Н.М.Қутлимуратова очиқ деб эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг жорий йил 19 январь кунидаги 21-сонли қарори хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган шарт-шароитлардан бири эканлиги айтиб ўтди. Мазкур қарорга асосан, “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари ташкил этилишини, ушбу гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш, ўрта ва ўрта махсус ва профессионал таълим муассаларида таълим олаётган қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиш билан боғлиқ холатларни аниқлашда кўмаклашишдан иборатдир.

Шунингдек, мазкур қарорга кўра, ИИО хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, гуруҳ аъзоларини ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари берилиши ҳақида баён қилиб ўтдилар.

Вилоятда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мазкур тадбирнинг маданий қисмида театрнинг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган "Тўмарис" спекталидан парча намойиш этилди.

Хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага бирдек хуш кайфият улашди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech