5 Апрел 2022 йил 501

Хоразм вилоятидаги Қуролли Кучлар таркибига кирувчи тузилмалар шахсий таркиби ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Қуролли Кучлар тизимидаги ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 5 апрел куни Хоразм вилоятидаги Қуролли Кучлар таркибига кирувчи тузилмалар шахсий таркиби ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда айни кунларда “Маънавият ойлиги” доирасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда уюштириб келаётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок қилдилар.

Танловни ташкил этиш орқали қуйидаги вазифалар бажарилиши кўзда тутилган эди.

ёш ҳарбий хизматчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш;

миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш;

буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини ўрнак қилиш орқали ёшларда ватанпарварликни янада ошириш.

  Танловнинг якуний босқичи доирасида қизиқарли учрашувлар ҳам ташкил қилинди. Ёш ходимлар кўрик-танловда сохибқирон бобомиз Амир Темур тарихи, унинг қилган юришлари, ҳаёти ва ижоди тўғрисида 2 та шарт бўйича беллашдилар.

Кўрик-танловда ўзининг юксак билим ва заковатини  намойиш этган ИИВ Хоразм академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси Мирзобек Бозоров фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

2 ва 3 ўринларга тегишли тартибда 11-сон тергов ҳибсхонаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари муносиб деб топилди.

“Темур тузуклари” миллий меросимизнинг тарихий илдизларини, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини ўрнак қилиш орқали ёшларда ватанпарварлик ҳиссини янада ошириши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech