1 Октябр 2023 йил 5831

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Иркинович Султанходжаевнинг 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли устоз ва мураббийлар, қадрли фахрийлар!

 

Сиз азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мен шу ўринда Муҳтарам Президентимизнинг Устоз ва Мураббийларга “Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир” деган фикрларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ҳақиқатан ҳам, жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим-тарбия, интизом масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки таълим-тарбияни ислоҳ қилмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган фаолиятлари давомида, устоз ва мураббийларнинг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарори билан ички ишлар органлари тизимидаги ёш ходимларга бириктирилган мураббийларга лавозим маошининг 20 фоиз миқдорида устама тўланиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, Мазкур қарор билан Ички ишлар вазирлиги Академик лицей ўқитувчиларига ўқув-тайёрлов марказлари ташкил этиш, иш вақтидан ташқари пайтларда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ваколати берилди.

Буларнинг барчаси тизимда хизмат қилаётган устоз ва мураббийларга кўрсатилаётган эътибор намунасидир.

Юртимизда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олишда ички ишлар органлари фахрийлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан қизил тоифага киритилган   маҳаллаларга ички ишлар органлари фахрийлари бириктирилиб, улар томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган сай-ҳаракатларни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз деб ўйлайман.

Шу билан бирга, ёш авлодни тарбиялаш, уларни Ватанпарварлик руҳида шакллантириш, хизмат машаққатларини сабр-тоқат, матонат билан енгиб ўтишларига ўргатиш мақсадида йўлга қўйилган “уч авлод учрашувлари” ҳам бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.  

Ҳурматли устоз ва мураббийлар, қадрли фахрийлар  ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш борасида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Байрам муносабати билан барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик тилайман.

 

полковник Равшан Султанходжаев

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи

Text to speech