8 Декабр 2023 йил 5756

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Р.И.Султанходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини самимий табриклайман.

Мамлакатимиз Конституцияси халқимизнинг кўп йиллик орзу-интилишларини, мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосини ўзида мужассам этган олий ҳужжат сифатида барчамиз учун қадрлидир.

Асосий қомусимиз бўлган Конституция ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда юртимизнинг дунёда муносиб ўринга эга бўлишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилги байрам ўз кўлами, тарихий аҳамияти билан янгича шукуҳ ва тароват касб этмоқда. Хабарингиз бор, жорий йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда қатнашган фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди. Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Янги Конституция орқали ҳар бир инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Юртимизнинг инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги ҳуқуқий асосланди. Халқимиз муаллифлигида ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Ушбу улуғ ва қутлуғ сана муносабати билан барчаларингизга, Конституция ва қонунларимизнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мустақил Ватанимизнинг порлоқ келажагини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган шарафли ва машаққатли ишларингизга улкан зафарлар тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник

Равшан Султанходжаев

Text to speech