Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Р.И.Султанходжаев томонидан Хонқа туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди
2023 йил якунига етиб бораётган шу кунларда Хоразм вилоятида сектор раҳбарлари томонидан юртдошларимизнинг муаммоларини бартараф этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жорий йилда кўзлаган режалари амалга ошишига ёрдамлашиш мақсадида чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Хусусан Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Р.И.Султанходжаев томонидан 26 декабрь куни Хонқа туманининг “Эзгулик” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул ҳам айнан шу мақсадни кўзлади.
Сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи билан биргаликда туман сектор раҳбарлари ва вилоят ИИБ соҳавий хизматларининг масъул ходимлари иштирок этганлиги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида тезкорлик билан ечим топиш имконини яратди.
Сайёр қабул доирасида келиб тушган ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун деб қатъий ишонч билан айта оламиз.
Ушбу юртдошларимиз узоқ йиллардан буён Хоразм вилоятида яшаб келаётган бўлсалар-да, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлишмаган.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра ушбу юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиндилар.
Янги йил байрами арафасида сектор раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилган шахсини тасдиқловчи ID–карталар ушбу юртдошларимиз учун ҳақиқий байрам совғаси қолаверса, жорий йилда рўёбга чиққан энг буюк орзуси бўлди десак муболаға бўлмайди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати