7 Декабр 2023 йил 5421

Хоразм вилоятида тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда

Хоразм вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан  ДХХ вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда “Хавфсиз ҳудуд - долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, 6 декабрь куни вилоятдаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган, турли жиноятларга алоқадор фуқароларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида гиёҳвандлик воситалари, пневматик тўппонча  ва совуқ қуроллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Хозирги кунда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари бугун ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 2 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech