6 Декабр 2023 йил 5255

Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижаси


Хоразм вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан  ДХХ вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда “Хавфсиз ҳудуд - долзарб қирқ кунлиги” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Жараёнда вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланиб, гумондорларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида 4 кг 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар,  1 та пневматик қурол, 2 та совуқ қурол (бита ва кастет) ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

 

Хозирги кунда юқоридаги ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари юқоридаги тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech