Хоразмлик курсантлар иш ўрганиш амалиётига киришдилар
2020 йил 17 июнь кунидан бошлаб ИИВ Академияси кундузги таълим 2-ўқув курси курсантлари жамловчи ички ишлар органларида иш ўрганиш амалиётини ўташга киришдилар.
Шу муносабат билан ИИВ Академиясининг 2-ўқув курсида таҳсил олаётган хоразмлик курсантлар ҳам амалиёт ўташ учун вилоят Ички ишлар бошқармасига етиб келишди.
2020 йил 19 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимларининг курсантлар ва уларнинг ота-оналари билан (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув жараёнида курсантларга иш ўрганиш амалиётидан унумли фойдаланиш, Академияда олган назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш, амалиёт даврида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш, шу билан биргаликда, фуқароларнинг қонституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур тавсия ҳамда топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, курсантлар “Стажёр-эксперт-криминалист”, “Стажёр-терговчи”, “Стажёр-йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими”, “Стажёр-тезкор вакил” ва “Стажёр-профилактика инспектори” сифатида иш ўрганиш амалиётини ўтайдилар. Уларнинг барчасига тажрибали ходимлар амалиёт раҳбари этиб бириктирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати