3 Май 2022 йил 492

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада такомиллаштириш давр талаби

Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашишдан кўра уларнинг барвақт олдини олиш яъни тўлиқ профилактикасига эришиш жамият учун  фойдали эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Дастлаб, барча-шаҳар туман ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар ҳисобити тингланди.

Шундан кейин Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Ж.Қ.Садуллаев жиноятларни барвақт олдини олиш борасида сусткашликка йўл қўйган, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган масъул ходимларнинг хизмат фаолиятини танқидий баҳолаб, уларга зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ҳар бир ходим аввало хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши, хусусан профилактика инспекторлари чин маънода маҳалланинг тўлақонли аъзосига айланиши, маҳалладошларининг дарду-ташвиши билан ёниб яшаши кераклиги уқтириб ўтилди.

Бундан ташқари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор-психологлар ҳам ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ўз фаолиятини амалга оширишда туб бурилиш ясашлари лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech