Ишчи гуруҳ томонидан шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва касбий тайёргарлиги даражаси ўрганилди.
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий, кадрлар билан таъминлаш, жанговар ва жисмоний ҳамда таълим жараёнини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилмоқда.
Бунда ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилояти ИИБ унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш билан биргаликда, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва касбий тайёргарлиги даражаси ўрганилиб, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан ИИВ Хоразм академик лицейида олиб борилган ўрганишда таълим жараёнини ташкил этишда илғор педагогик методлардан фойдаланиш самарадорлиги, ўқувчиларни келгусида ИИВ Академияси ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларида таҳсилни давом эттиришга ҳар томонлама тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек лицейда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар таҳлилий ўрганилди.
Ўрганиш якунида лицей ўқитувчи-педагоглар жамоаси билан ўтказилган йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсия ва топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати